Ўзбекистон чегараларни очади

Ўзбекистон чегараларни очади
Ўзбекистон бошқа мамлакатлар билан чегараларни очади. Бу бўйича махсус комиссия қарори қабул қилинди.
Маълум бўлишича, шу йил 1 октябрдан бошлаб карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистонга самолет, поезд ва автомобилда келиш ва кетишга рухсат берилди.

Аввал ўрнатилган барча чекловлар бекор қилинди. Шунингдек, 1 октябрдан қўшни давлатлардан (Қирғизистондан ташқари) келганлар коронавирусга тест топшириб, 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига олинади.

Шу билан бирга, мамлакатга келишнинг янги тартиби ўрнатилди. Хусусан, яшил давлатлардан келаётганлар (Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финландия, Латвия, Австрия ва Япония) Ўзбекистонга тўғридан тўғри киритилади.

Сариқ давлатлардан (Озарбайжон, Беларус, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ва «қизил» давлатлардан (қолган барча давлатлар) келаётганлар сўнгги 72 соат давомида топширилган таҳлил натижаси билан мамлакатга кириталади. Агар у ердан келаётганларда коронавирус аниқланган бўлса, улар Ўзбекистонда 14 кунга меҳмонхонага ёки уй карантинига юборилади. Четдан келган фуқародан 14 кун карантинда бўлиши ҳақида тилхат олинади. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида топширган тестида натижа мусбат бўлса фуқаро белгиланган тартибда карантин маркази ёки хоҳишига кўра меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит "INMerge" инoвaтсиoн...
4-10-2024, 13:20

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
16-09-2024, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистон чегараларни очади