Ички ишлар вазирлиги автомобиль ичида баланд мусиқа қўйганларни жазолашни таклиф этди. Бу бўйича ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжат лойиҳасида аҳоли яшаш пунктларида автотранспорт ичида баланд товушда мусиқа қўйганларга жарима солиш таклифи билдирилган.
Шунингдек, унда жаримани ЭКИҲнинг 1 бараваридан (223 000) 3 бараваригача (669 000) этиб белгилаш таклиф этилган.