Бугун, 18 сентябрь куни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалри муҳокама қилинди.
Маълум бўлишича, йиғилиш аввалида пандемия билан боғлиқ вазиятга эътибор қаратилди. Президент сўнгги кунларда касаллангалар сони ортиб бораётганини таъкидлиб, бу йўлда темир интизом ва керакли тавсияларга амал қилиш кераклиги қайд этилди.
Шунингдек, куз мавсумида коронавирус билан бирга бошқа касалликлар ҳам тарқалиши кучайиши мумкинлиги маълум қилинди. Шундан келиб чиқиб, мамлакатда биринчи навбатда тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва 65 ёшдан ошган фуқаролар гриппга қарши эмланиши кераклиги таъкидланди.