Хабар қилганимиздек бугун давлат раҳбари раислигида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда бу йил қиш совуқ келиши ва ҳаво ҳарорати ҳам аввалги йилларга нисбатан 2-5 даража паст бўлиши кутилаётгани маълум қилинди. Шундан келиб чиқиб, масъулларга куз-қиш мавсумига тайёрланиш юзасидан пойтахтдаги 12 та туман, Қорақалпоғистон ва вилоятлар бўйича алоҳида-алоҳида қарорлар қабул қилиш кераклиги таъкидланди.
Мазкур жараёнларга, хусусан пойтахтдаги 12 та туманда бу бўйича олиб борилаётган ишларга Бош вазир масъул этиб бириктирилган бўлса, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари вилоятларга шу масалалар бўйича бириктирилди.