Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди. Ушбу хабар расман тасдиқланди.
Маълум бўлишича, давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида вафот этган.
УПЛнинг ёзишича, Бухоро вилоятида дафн маросимига тайёргарлик бошланган. Унда президент қатнашиши кутилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Барноев мамлакатда энг таниқли мутасаддилардан бири эди. У 2016 йилда Бухоро вилоятига раҳбарлик қилган.