Аввалроқ Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Барноев 56 ёшида оламдан ўтди.
ОАВда тарқалган хабарларда Барноев коронавирус асоратларидан вафот этгани айтилган эди. Ўктам Барноевнинг ўлими юзасидан янги тафсилотлар маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, Барноев инсультни бошидан ўтказган. Мансабдорда инсульт коронавирусдан соғайгандан сўнг рўй берган. Шунингдек таъкидлаш жоизки, Барноев Германияда даволангани ҳақидаги хабар тасдиқланди.