Янги йилни иссиққина уйларда кутиб оламиз!

Янги йилни иссиққина уйларда кутиб оламиз!
Энди Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятининг минглаб аҳолиси Янги йилни иссиққина уйларда кутиб олади.

Очиғи, бир неча йилдан бери куз-қиш даврида, айниқса ҳаво совуқ кунларда табиий газ босимининг пасайиши ёки умуман табиий газ бўлмаслиги айниқса Водий вилоятлари аҳолисининг жиддий ташвишига айланган эди. Бу масала аҳолининг жиддий эътирозларига сабаб бўлиб, оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамалар марказида эди.

Ушбу муаммони ҳал этиш, одамларга муносиб турмуш шароитлари яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қўшни Қозоғистон Республикасининг “КазТрансГаз” компанияси билан музокаралар ўтказилиб, унинг натижаси улароқ Фарғона водийси истеъмолчиларини бир маромда ва барқарор табиий газ билан таъминлаш бўйича муҳим келишув имзоланди.

Бугун, 31 декабрь кунидан эътиборан Фарғона водийси истеъмолчиларига етказиб бериш бошланди. Бу жараён водийсидаги кўп сонли аҳолимиз, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини бир маромда ва юқори босимда табиий газ билан таъминлаш имконини яратди.

– Янги 2019 йил Фарғона водийси истеъмолчилари учун қутлуғ келадиган бўлди, – дейди “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти раиси Баҳодир Эшмуратов. – Қозоғистон Республикасининг «КазТрансГаз» компанияси билан эришилган келишувга асосан Газли-Чимкент-Тошкент-Пунгон йўналиши бўйича табиий газ тўғридан тўғри Газли газни ер остида сақлаш иншоотидан Фарғона водийси истеъмолчиларига етказиб берилади. Бу водийдаги кўп сонли аҳолимиз, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини бир маромда ва юқори босимда табиий газ билан таъминлаш имконини яратди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Гайратбек 2 январ 2019 16:56
    Газни хитойга бериб тезак ёккан узбегим
  2. Шухратбек 2 январ 2019 11:26
    Ассалому алайкум азизлар.1992 йилдан бери.Андижон шахрида,октябрь ойидан газ тухтайди.Кишлокларни гапирмаса хам булади.Бу холат шу кунгача давом этмокда.Мутассадилар,уятмасдан,мактанишига лол колади киши.Шу замонда фукоралар учун,свет,газ,сувни проблема килиш,ута уят холат деб тушунаман.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Янги йилни иссиққина уйларда кутиб оламиз!