UzAuto Motors компанияси антимонопол қўмитани судга берди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар қилди.
Депутатнинг сўзларига кўра, компания антимонопол қўмитанинг UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилаётган автомашиналар нархини тушириши кераклиги тўғрисидаги қарори бўйича баҳслашмоқчи. Биринчи эшитув шу йил 2 октябрь куни Тошкент шаҳри маъмурий судида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир гуруҳ депутатлар антимонопол қўмитага автомашиналар нархи юзасидан мурожаат қилишган эди. Қўмита томонидан ўтказилган текширувга кўра компания ҳақиқатан ҳам машиналар нархини асоссиз оширгани аниқланган эди. Қўмита автомобиль нархини тушириши кераклигини асослаб ҳам берган эди. Лекин UzAuto Motors бу бўйича баҳслашмоқчи.