«Қишлоқ қурилиш банк» бошқарув раиси ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Бобохон Бобожонов бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланган. Манбаларга кўра, Бобожонов ИИВ вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг ўғли. У бунга қадар банк тизимида турли лавозимларда ва Тошкент давлат юридик университетининг молия-иқтисод ишлари бўйича проректори вазифасида ишлаган.
Шунингдек, Санжар Олимжонов ҳам «Қишлоқ қурилиш банк» бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланган. Олимжонов ҳам бунга қадар банк тизимида фаолият юритиб келган.