Кеча, 24 сентябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳадқа президент матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, йиғилишда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик муҳити танқидий таҳлил қилинган. Шунингдек, йиғилишда тадбиркорлик муҳитига қараб туман ва шаҳарлар “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз”ларга ажратилгани айтилди. Хусусан, 48 та туман ва шаҳардаги ҳолат “яхши”, 119 тасида “ўрта” ҳамда 33 тасида “қониқарсиз” деб топилган.
Президент “ўрта” ва “қониқарсиз” ҳудудларда инқирозга қарши бошқарув тизими йўлга қўйилишини маълум қилди. Унинг раҳбари ҳудудларни ривожлантириш бўйича яратган лойиҳасини маҳаллий кенгашлардан ҳимоя қилиши мумкинлиги таъкидланди. Депутатларни ишонтира олган раҳбар эса жамоаси билан ўша ҳудудга раҳбар бўлиши маълум қилинди.
Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.