Ўзбекистонда бир нечта вилоят ҳокимлари тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр масалалари бўйича ўринбосарлигига ягона номзод сифатида қолмоқда. Аввалроқ ушбу лавозимда вафот этган Ўктам Барноев ишлаган.
Агар Ғаниев вилоят ҳокимлигидан кетса, вилоятнинг янги раҳбари этиб Хайрулло Бозоров тайинланади. Ҳозирда Бозоров Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишламоқда.
Наманган вилояти ҳокими бўлишга эса Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Абдураззоқов Шавкатнинг номзоди кўрилмоқда. Таъкидлаш жоиз, Абдураззоқов 2017 йилдан 2020 йилгача Наманган шаҳри ҳокими бўлиб ишлаган. Ҳозирча ушбу тайинловлар қачон расман тасдиқланиши маълум эмас.