Аввалроқ сайтимизда Ўзбекистоннинг бир нечта вилоятларига раҳбарлар тайинланиши ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, бугун Фарғона ва Наманган вилоятларига ҳокимлар тайинланган. Шу вақтгача Наманган вилоятида ҳокимлик қилиб келган Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Бу ҳақда бугун вилоятда бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинган.
Шунингдек, Наманган вилоятига ҳам расман ҳоким тайинланган. Вилоятга эндиликда шу вақтгача Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитасига раислик қилиб келган Абдураззоқов Шавкат ҳоким вазифасини бажарувчи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтгача Фарғонага раҳбарлик қилиб келган Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр масалалари бўйича ўринбосари бўлди.
P.S. Суратда Наманган вилоятининг янги ҳокими Фарғона вилояти ҳокимига зарбоф тўн кийдирмоқда.