Шуҳрат Ғаниевнинг матбуот котиби шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Муҳаммаджон Обидовнинг ўзи фейсбукда маълум қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Обидов 17 сентябрдан буён шифохонада қолмоқда. Унинг ўпкасининг 45 фоизи шикастланган ва пневмония аниқланган. Ҳозирда Обидовнинг аҳволи яхшиланмоқда.
Шуҳрат Ғаниев вилоят ҳокимлигидан кетгач, Обидов ҳам ўз вазифасидан озод этилган. Лекин, Обидов “Фарғона ҳақиқати” газетаси ва журналистлар уюшмасининг вилоят бошқармасидаги фаолиятини давом эттириши маълум қилинди.