Ўзбекистон бош вазири пандемия бошлангандан бери Тожикистонга ташриф буюрган илк юқори мартабали меҳмон бўлди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Таъкидлаш жоиз, карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилаётганига қарамай учрашув бошида бош вазир ва президент бир-бири билан қўл бериб эмас, балки тирсакларини теккизган ҳолда саломлашди.
Расмий ташриф давомида савдо иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг еттинчи йиғилиши ва бизнес форум ташкил этилди.
Шунингдек, Арипов тожикистонлик ҳамкасби Қохир Расулзода билан ҳам учрашди. Учрашувда Арипов Тожикистон билан савдо айланмасини бир млрд долларга етказиш кераклигини таъкидлади.