Қорақалпоғистон Республикасига раҳбар сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, айни вақтда Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари 8-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қатнашмоқда. ЙиғилшдаЖўқорғи Кенгес Раислигига Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Камалов Мурат Қаллибекович номзоди тавсия этилган. Давлат раҳбари ушбу таклифни қабул қилган. Мирзиёев йиғилишда сўзга чиқиб, Камловни кўп йиллардан бери танишини, унинг ватанпарварлигини таъкидлаб, отаси Қаллибек Камалов, марҳум Муса Ерниязов ишларини давом эттиришига ишонишни билдирган.
Президент розилик бергач, Камловнинг номзоди яширин овозга қўйилган ва унинг натижасига кўра Мурат Камалов Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига сайланган.
Маълумот ўрнида, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасига кўра, Жўқорғи Кенгес Раиси ўз навбатида Қорақалпоғистон Республикаси раҳбари ва энг юқори лавозимли шахси ҳисобланади.