Навоий вилояти Томди тумани ҳокими аҳоли олдида узр сўради. Қайрат Алдабергенов халқ депутатлари сессияси давомида аҳолидан узр сўраган.
Сессия вақтида депутатлар ҳоким ва бошқа сектор раҳбарларининг омадсиз фаолияти юзасидан танқид қилган. Мавжуд маълумотларга кўра, туман оғир иқтисодий аҳволни бошидан ўтказмоқда.
Ҳоким кечирим сўраган ва яқин вақтларда вазиятни ўнглашга ваъда берган. Шундай қилиб, ҳоким томонидан сўралган узр уни лавозимида олиб қолган.