Фарғона вилоятининг янги ҳокими сўхлик фуқаронинг тўйида қатнашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Хайрулло Бозоров туманда амалга оширилган ишлар билан танишиш учун Сўхга борган. Ташриф 1 октябрда амалга оширилган.
Ташриф давомида Бозоров туманда яшовчи фуқаронинг уйида бўлаётган тўйга борган. Янги ҳоким ёшларга телевизор совға қилган. Эслатиб ўтамиз, Бозоров 25 сентябрда вилоятга ҳоким (в.б.) этиб тайинланган эди.