Президент Қорақалпоғистонни ривожлантиришнинг 10 та устувор йўналишини белгилаб берди

Президент Қорақалпоғистонни ривожлантиришнинг 10 та устувор йўналишини белгилаб берди
Аввал хабар қилганимиздек, бугун давлатимиз раҳбари Нукусга бориб, Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди. Унда Қорақалпоғистонга янги раҳбар сайланган эди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, йиғилишда Республикани ривожлантиришнинг 10 та устувор йўналишлари белгилаб берилган. Улар қуйидагилар.

1. Туманлар ва маҳаллаларни жадал ривожлантириш.
2. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш.
3. Инвестиция лойиҳалари амалга ошириш.
4. Орол муаммосининг салбий таъсирини юмшатиш.
5. Хизмат кўрсатиш соҳаси салоҳиятини тўлиқ ишга солиш.
6. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш.
7. Аҳолини уй-жой билан таъминлаш.
8. Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш.
9. Ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш.
10. Жиноятчиликнинг олдини олиш.

Шунингдек, йиғилишда Республикадаги 16 та туманда 2 та фаолият турлари ўсиш нуқталари этиб белгиланиши таъкидланди. Ушбу ўсиш нуқталари доирасида тадбиркорларга бир қанча имтиёзлар берилиши қайд этилди. Хусусан, Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида иш бошлайдиган корхоналарга 3 йил муддатга солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент Қорақалпоғистонни ривожлантиришнинг 10 та устувор йўналишини белгилаб берди