Аввалроқ Лола Тиллаева “Каримова” фамилиясидан воз кечгани ҳақида ёзган эдик. Биринчи президентнинг кенжа қизи Instagram’даги саҳифасида маълум ўзгаришларни киритди.
Шунингдек, Лола хорижий нашрлар учун «Lola Till» номи остида мақолалар ёза бошлади. Нега Лола Исломовна “Каримова” фамилиясидан воз кечишга қарор қилди?
Таъкидлаш жоиз, Лола 2017 йилдан буён Ўзбекистонда кўринмаяпти ва у оиласи билан АҚШда яшамоқда. У ерда яхши яшаш учун Лолада барча шароитлар бор. Лола Каримова фамилиясидан опасининг салбий репутацияси сабаб воз кечган бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова АҚШда ўзининг ноқонуний фаолияти билан танилган.