Аввалроқ сайтимизда суд ходими ва унинг ҳайдовчиси обрўсизлантирилиб, калаткалангани ҳақида ёзган эдик. Маълум бўлишича, ўша ҳолат юзасидан очилган жиноий иш тугатилган.
Дарё нашрининг хабар беришича, ҳолат бўйича ЖКнинг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми билан очилган жиноий иш, шу йил 30 сентябрь куни ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига кўра тугатилган.
Тергов давомида ҳайдовчи Р.Р. унга ҳеч ким тан жароҳати етказмаганини ва ҳеч кимга даъвоси йўқлигини билдирган. Эслатиб ўтамиз, ҳодиса Жарқўрғон туманида содир бўлган эди.