Паркент тумани ҳокими “Каптива”сидан айрилди. Бу ҳақда коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, бош прокуратура томонидан ўтказилган текширув натижасига кўра ҳокимлик томонидан “Каптива” сотиб олишда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаби бузилган. Автомобиль учун тўланган 260 млн сўм эса ҳокимият банк рақамига Mega Karer МЧЖ томонидан қайтарилган.
Ҳозирда Тошкент вилояти прокуратураси терговга қадар текширув ишларини олиб бораётгани маълум қилинди. Эслатиб ўтамиз, Паркент туман ҳокимлиги туман раҳбарининг ўғли таъсислик қилган фирмадан автомобиль харид қилиб олган эди. Минилган автомобиль 260 млн сўмга олинган.