Наманган вилояти ҳокими ўзини ёқиб юборган аёлнинг хонадонига борди

Наманган вилояти ҳокими ўзини ёқиб юборган аёлнинг хонадонига борди
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов ўзини ёқиб юборган аёлнинг уйига борди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, вилоят ҳокими марҳума Гуландом Дадабоеванинг уйига бориб, унинг яқинларига таъзия билдирган. Шунингдек, ҳоким марҳуманинг икки нафар – 12 ва 15 ёшли ўғиллари муносиб шароитларда улғайишини, уларга ҳар томонлама кўмак берилишини маълум қилди. Ҳоким ушбу иш билан ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шуғулланаётганини, вазиятга қонуний баҳо берилиб, натижаси эълон қилинишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 29 сентябрь куни аёл МИБ ходимлари ҳаракатига норозилик билдириб, ўзига ўт қўйиб юборган ва 30 сентябрь куни танасининг 80 фоиздан ортиғи куйиши натижасида вафот этган. Ҳолат бўйича ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноий иш қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Кимсан 6 октябр 2020 18:15
    Адолат килиб айбдор ва локайдлар(аёл узига бензин сепаётганда бемалол тамашабин булиб турган ) жазолаш керак.Етимларни бошини чиланг
  2. Азизбек 6 октябр 2020 17:44
    Уй беринг жаноб хоким шунда хеч йук кандайдир яхшилик килинган буларди...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Наманган вилояти ҳокими ўзини ёқиб юборган аёлнинг хонадонига борди