Қашқадарё вилояти ҳокими ҳудуддаги масъуллар билан учрашди. Учрашувда Зоир Мирзаев вилоятдаги мактаблар фаолиятини танқид қилди.
Ҳокимнинг айтишича, директорлар ишга ўзларининг қариндошларини олишмоқда ва шу орқали муҳит бузиляпти. Мирзаев шунингдек, ҳафтанинг ҳар сешанба куни мактаблар куни бўлишини айтди. Ўша куни секторлар раҳбарлари ўқув муассасасининг муаммолари билан шуғулланади.
“Мактабларда непотизм ҳолати кузатилмоқда. Профессионал устозлар директорларнинг масъулиятсизлиги сабаб қийналишмоқда. Айрим мактабларда директорнинг 5-6 нафар қариндошлари ишлаяпти. Бу ишларни тўхтатиш зарур”, – деди Мирзаев.