Спикер ўринбосари А.Хаитов амударёлик тадбиркор таклифини қўллаб-қувватлади

Спикер ўринбосари А.Хаитов амударёлик тадбиркор таклифини қўллаб-қувватлади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари, томорқа хизматлари кластерлари фаолияти билан яқиндан танишди.
Спикер ўринбосари Амударё туманида учрашувлари давомида қатор масалаларга эътибор қаратди.

Пандемия туфайли кўплаб фуқаролар даромад манбаидан узилиб, вақтинча ишсиз қолди. Шу боис туманда камбағалликни тугатиш мақсадида маҳаллабай, тумандаги секторбай ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳар бир хонадоннинг яшаш шароити ўрганиб чиқиляпти.
Спикер ўринбосари А.Хаитов амударёлик тадбиркор таклифини қўллаб-қувватлади

Хўш, бугун туманда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда? Пандемия сабабли юзага чиққан бу каби муаммолар бартараф этиляптими?

Халқ вакили, O'zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов тумандаги учрашувлари доирасида шу масалалар билан бирга, кўплаб тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа хизматлари фаолияти билан танишди.

Тумандаги “Тамара-текстиль” МЧЖнинг фаолият бошлаганига 2 йилдан ошди. Корхонада асосан аёллар ва болалар кийимлари, мактаб формалари, хотин-қизлар учун кўйлаклар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

- Фаолиятимизни 3 нафар ишчи билан бошлаган бўлсак, ҳозирги кунда корхонамизда ишчилар сони 15 нафарга етди, - дейди корхона раҳбари Тамара Юсупова. - Корхонани ишга тушириш учун “Микрокредитбанк” туман филиалидан 350 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бошлаган эдик. Корхонадаги ускуна ва техникалар Хитой давлатидан олиб келинган. Ҳозирда маҳсулотларимиз ички бозорда етказиб берилмоқда, келгусида фаолиятимизни кенгайтириш орқали экспортга ҳам чиқаришни мақсад қилганмиз.

Ишчи гуруҳ аъзолари корхона фаолияти билан танишар экан, тадбиркорнинг таклиф ва муаммолари, келгусидаги режалари билан қизиқди.

Юзма-юз мулоқотлар чоғида корхона раҳбари Тамара Юсупова фаолиятини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳаракатида юрганини айтди. А.Хаитов бу масалада қандай муамолар бўлса, депутатлар уларни бартараф этишга тайёрлигини билдириб, маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш бўйича зарур тавсиялар берди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Спикер ўринбосари А.Хаитов амударёлик тадбиркор таклифини қўллаб-қувватлади