Ўзбекистонлик чегарачилар Қирғизистондан қочиб кетмоқчи бўлган амалдорни ушлади

Ўзбекистонлик чегарачилар Қирғизистондан қочиб кетмоқчи бўлган амалдорни ушлади
Ўзбекистонлик чегарачилар Қирғизистондан қочиб кетмоқчи бўлган амалдорни ушлади. Бу ҳақда 24.kg хабар қилди.
Маълум бўлишича, Кара-Суй тумани ҳокими Тилек Матраимов Қирғизистондан қочмоқчи бўлган. У билан бирга ўғли, жияни ва шахсий тансоқчиси бўлган.

Эркаклар қирғиз-ўзбек чегарасини дарё орқали кесиб ўтмоқчи бўлган. Ўзбекистонлик чегарачилар уларни ушлаб, қўшни мамлакат чегарачиларига топширган. 9 октябрда эса ҳолат юзасидан чегарани ноқонуний кесиб ўтиш бўйича Қирғизистон тергов органлари томонидан ЖКнинг 358 моддасига кўра жиноий иш қўзғатилган.

Таъкидлаш жоиз, Матраимов Қирғизистондаги таниқли оиланинг вакили ҳисобланади. Унинг қариндошлари юқори лавозимларда фаолият юритади. Аввалроқ Матраимовлар президент Сооронбай Жээнбековга қарши қўллиниши керак бўлган импичментга норозилик билдирган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон чегарачилари амалдорларнинг мамлакатдан чиқиб кетишларига йўл қўймасликка ваъда берган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистонлик чегарачилар Қирғизистондан қочиб кетмоқчи бўлган амалдорни ушлади