Нурмат Отабеков янги лавозимга ўтказилди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Отабеков Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу бўйича қарор ВМ томонидан қабул қилинди.
Таъкидлаш жоиз, пандемия даврида Отабеков коронавирусга қарши курашаётганлар орасида энг таниқли амалдорлардан бирига айланди. Тайинловга қадар Отабеков Ўзбекистоннинг бош санитар врачи эди.