Ўғлининг можароли видеолари тарқалган Олмалиқ ҳокими ишдан олинди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Олмалиқ шаҳрининг янги ҳокими этиб Қобил Ҳамдамов тайинланди. У аввал Тошкент вилоятининг ҳокими ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. Вилоят раҳбари Олмалиқнинг ҳокимини ишдан олиш ҳақида қарор қабул қилиш жараёнида у ижтимоий-иқтисодий соҳада жиддий хатоликларга йўл қўйганини таъкидлади. Шунингдек, ҳоким оиласига ва фарзандларига вақт ажратиб, уларни тарбиялаши кераклиги ҳам айтилди.
Эслатиб ўтамиз, Усмон Раҳимовнинг ўғли Дильшод Исмоилов автомашинани 150 км/с тезликда хавфли бошқариб, жараённи видеога олган ва уни тарқатиб юборган. Шундан сўнг тармоқларда Исмоилов дўстлари билан оммавий муштлашувда иштирок этган видеолавҳаси ҳам тарқалган.