“Оқсарой текстиль” ва “Шаҳрисабз текстиль”да O’zLiDePга хайрихоҳлар сафи кенгайиб бормоқда

“Оқсарой текстиль” ва “Шаҳрисабз текстиль”да O’zLiDePга хайрихоҳлар сафи кенгайиб бормоқда
Шаҳрисабз шаҳридаги йирик тўқимачилик корхонаси - “Оқсарой текстиль” масъулияти чекланган жамиятида айни пайтда 700 нафарга яқин маҳаллий йигит-қиз меҳнат қилмоқда. Бу ерда пахтани қайта ишлаш қувватларидан унумли фойдаланган ҳолда йилига 7000 тоннадан зиёд ип калава тайёрланиб, таъминотчиларга етказилмоқда.

Яқинда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Дилшод Шоумаров мазкур корхонада бўлиб, иқтисодий имкониятлар, иш жараёнлари ҳамда ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
“Оқсарой текстиль” ва “Шаҳрисабз текстиль”да O’zLiDePга хайрихоҳлар сафи кенгайиб бормоқда

Маълумки, корхонда партия аъзолари ва хайрихоҳлар сафи кенгайиб бормоқда. Партия вакили бу хақда фикр билдирар экан, партия аъзоларини бир мақсад йўлида бирлаштириш учун тўқимачилик мажмуасида бошланғич ташкилоти очиш ҳақидаги ёшлар таклифини қўллаб-қувватлади.

-Корхонамизда сиёсий етук, шижоатли ва ташаббускор ёшлар жуда кўп дейди, - “Оқсарой текстиль” масъулити чекланган жамияти директори Санжар Жабборов. – Агар бошланғич партия ташкилоти теварагида улар бирлашишса, нафақат меҳнат унумдорлиги, иш сифати юксалади, балки жамоадаги ҳамжиҳатлик, аҳиллик ва эртанги кунга ишонч ҳамда интилиш кучаяди. Албатта, ёш саноатчиларимиздан бундай таклиф чиқиши уларнинг сиёсий онги ва тафаккури юксалиб бораётганидан далолат бериб турибди.

Шунингдек, ип калавадан ички ва ташқи бозор учун харидоргир бўлган мато ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Шаҳрисабз текстиль” масъулияти чекланган жамиятида меҳнат қилаётган 300 нафардан зиёд йигит-қиз ҳам ана шу янги очилажак бошланғич партия ташкилотига бирлашиш истагини билдиришди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит "INMerge" инoвaтсиoн...
4-10-2024, 13:20

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
16-09-2024, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Оқсарой текстиль” ва “Шаҳрисабз текстиль”да O’zLiDePга хайрихоҳлар сафи кенгайиб бормоқда