Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига борди.
Давлат раҳбари вилоятга ташрифи давомида Сардоба сув омбориининг ўпирилиши натижасида талофат кўрган аҳолига яратилган шароит билан танишди. Шунингдек, президент ушбу тошқиндан зарар кўрганлар ва сирдарёлик фаоллар билан учрашиб, улар билан мулоқот қилди.
Учрашувда Сирдарё вилоятида соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш учун ҳудуднинг ўзга хос йўли шакллантирилиши таъкидланди. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жалб этилди. Шунингдек, вилоят тиббий суғуртани жорий этиш бўйича намуна бўлиши маълум қилинди.
“Агарда бу йил бошқа мамлакатлар битта синовга дуч келган бўлса, юртимиз кутилмаган учта офатга дуч келди. Ҳам пандемия, ҳам Бухоро вилоятида юз берган табиий офат, ҳам Сирдарёдаги сув тошқини туғдирган муаммоларни ечиш ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ”, – деди Шавкат Мирзиёев.