Депутат Расул Кушербаев “Муносабат” кўрсатувида иштирок этди. Депутат дастур давомида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари билан бирга соҳадаги коррупция ҳолатини муҳокама қилди.
Кушербаев дастурда масъуллардан ЙПХ ходимларининг маошини сўради. Вакиллар инспекторлар 2 млн сўмдан зиёдроқ ойлик олишини маълум қилди.
“Аввалроқ оилада 5 нафар одам бўлса бир ойда 2,5 млн сўмга яшаб бўлмаслиги айтилган эди. Балки ЙПХ ходимлари муҳтожлик сабаб коррупцияга қўл ураётгандир? Нафақат инспекторнинг балки унинг оиласининг ҳам ҳаражатларини ҳисобга олиш керак. Коррупцияга қарши курашиш фақат қоғозда бўлмаслиги керак. Шароит талабга мос бўлиши лозим”, – деди Кушербаев.
Депутатнинг ушбу фикрларига вакиллар инспекторлар рағбатлантиришлар олишини ҳам таъкидлади. Ишнинг самарадорлигини қанча протокол тузилгани белгилаб бериши айтилди. Депутат ушбу механизмга қарши эканинини билдирди. Кушербаев ушбу механизмга қараб иш кўрилса инпекторлар кўпроқ протокол тузишга ҳаракат қилишини айтди. Шунингдек, депутат иш вақти графигига ҳам сўзсиз бўйсуниш кераклигини таъкидлади.