Каттақўрғон тумани ҳокими вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Аъзамхон Бахромов 60 ёшида вафот этди. Бахромов ўз вақтида Самарқанд вилоят ҳокими лавозимида ҳам ишлаган.
Таъкидлаш жоиз, Бахромов туман ҳокими лавозимида ишлаган даврида ОАВ билан яқиндан ҳамкорлик қилган. Ҳокимнинг раҳбарлик даврида туманда капитал таъмирлаш ишлари ва инфратузилмани яхшилаш устида жуда кўп ишлар қилинган. Дафн маросими бугун Тошкентда бўлиб ўтади.