Гулнора Каримованинг қизи онасининг аҳволи ёмонлашганини маълум қилди

Гулнора Каримованинг қизи онасининг аҳволи ёмонлашганини маълум қилди
Гулнора Каримованинг қизи инстаграмдаги саҳифасида онасининг аҳволи ҳақида маълумот беришда давом этмоқда. Иман Каримова шу йўл билан жамиятда резонанс уйғотиб, онасини қамоқдан чиқаришга уринмоқда.

Иман бу сафар инстаграмда онасининг ўпкасида муаммо борлигини маълум қилди. Иманнинг айтишича, Каримовага коронавирусга тест топширишга рухсат этилмаяпти.

Таъкидлаш жоиз, Каримованинг қизи унинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида маълумот бериш орқали босим ўтказиб, онасини қамоқдан озод қилишга биринчи марта ҳаракат қилаётгани йўқ. Аввалроқ Иман ушбу мавзуда маълумот берган эди. Лекин кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар буни рад этган эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Каримова барча тиббий муолажаларни қабул қилаётганини таъкидлаган эди. Ҳозирча Иманнинг ушбу мурожаатига нисбатан масъуллар томонидан изоҳ берилгани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Носир Маматкулов 30 октябр 2020 23:51
    Носир МаматкуловГулнора Каримованинг озодликдан махрум килиниб турилиши килгиликни килиб озодликдан ялло килиб юрганларни очиб ташлашга 100% хизмат килади Вакт Олий хакам Хакикат эгилади букилади Лекин синмайди Мен аник аминман Гулнора Каримова тадбиркорлик фаолияти Билан шугулланган Давлат маблагини ёки мулкини талон тарож килиш Билан эмас Уша хорижий давлатлардаги кимматбахо уй жойлар УзРси Давлат маблагига эмас бу Г Каримова тадбиркорлигига мукофот сифатида берилган Гарчанд шундай нега барпо булган УзРси тадбиркорлик кучмас мулклари Давлат мулкига кушиб олиниши адолатга зид Тадбиркорлик кучмас мулк УзРси тадбиркорлари учун Тадбиркорлик обьекти булиб колиши керак Биринчи Президентимиз хам амалдага Президентимиз хам тадбиркорларни купайтириш иктисодиятда Давлат аралашувини камайтириш харакатларини килияпти Биз чи тадбиркорликка болта уриб Давлат бокимандачилигини ривожлантирмокчимиз Бизда халиям Давлат шовинизмом авж олиши пасаймаяпти
  2. Бир 28 октябр 2020 14:48
    Шунча йил оддий халкни алдаб миллиардлаб доллар маблагни четга чикариб кетган эди.Энди жамоатчиликни чалгитиш билан овора.
  3. Дангал 27 октябр 2020 20:04
    Фикр айтишга ожизмиз Хар Калай гунохидан кечиш керакмикин тавба эшиклари Хали очик
  4. Abror 27 октябр 2020 19:20
    Конунларимиз инсон хукуларини хомоя кила олади
  5. Мазлум 27 октябр 2020 18:26
    Иман Онаси Гулнора ва буваси Каримов даврида минглаб сиесийва диний махбусларга гайри инсоний муомала килинганини энди Уз онаси сиесий махкум булгагинда хам рухий хам жисмоний хис килаетгани бизни сокинлаштиради.
  6. O`ZBEK 27 октябр 2020 14:27
    Хаммамиз хам. Хақиқий инсонга мухтож бўламиз. Гулноранинг унинг фарзандлари ичидан қандай туйғулар ўтмокда хеч ким тасавур қилаолмайди. Гулнорага ва унинг фарзандларига сабр тилайман. БИРОВНИНГ ҚАЙҒУСИНИ КЎРИБ ХУРСАНД БЎЛАДИГАН ИНСОНЛАРДАН ХУДО АСРАСИН. ХАММАМИЗГА САБР ИНСОФ БЕРСИН.
  7. Носиржон 27 октябр 2020 03:26
    Бу хаммага сабок булиши керак.Амалидан кетгач Оркасида коладиганларни ахволи нима булишлиги.
  8. Азик 27 октябр 2020 02:52
    Хар кандай нарсадан керагидан ортик фойдаланиш айнан шу нарсани дефицитига олиб келади.Гулнора вазиятдан фойдаланиб халк конини канадай сурди неччи йиллар.Оллох билгувчирок аммо у энди шу исрофгарчилиги учуе хору зор кашшоку гариб холатгача тушиши лозим.Оллох хеч нарсани жазосиз ва ибратсиз колдирмайди.Иймонни оммавий сайтларда жириллаши шу хорликни тезлатади холос.Улар халк мехрини эмас нафратини алангалатади эрка тантиклиги бн.Онаси канадай халк конини сурганда ёзса булмасди Иймон аям халк мулкини еб букиб коляпти деб.
  9. мухаррам 26 октябр 2020 22:43
    Оллох шифо берсин.
  10. Жасур 26 октябр 2020 20:37
    Улмайди, хечам хавотир килмасин. Улган такдирдаям яратганни ёнига боради.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Гулнора Каримованинг қизи онасининг аҳволи ёмонлашганини маълум қилди