Тармоқларда Андижон вилоят ҳокимлиги биноси олдида тартибсизлик юзага келгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳокимлик расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, фуқаролар норасмий хабарларга таянган ҳолда вилоят ҳокимининг қабули бўлаяпти деб ўйлашган. Шу сабабга кўра улар ҳокимлик биноси олдига келиб, тартибсизлик юзага келтирган. Шундан сўнг у ерда автомобиллар тирбандлиги содир бўлган.
Ҳокимлик ахборот хизматининг билдиришича, гарчи вилоят ҳокимининг қабули бўлмаган бўлсада, уларни ҳоким ўринбосарлари қабул қилган ва муаммолар назоратга олинган. Таъкидлаш жоиз, ҳоким ҳар ойнинг сўнгги шанбасида фуқароларни қабул қилади.