Қашқадарё ҳокими тармоқ фойдаланувчиларини шокка туширган мактаб суратларига изоҳ берди

Қашқадарё ҳокими тармоқ фойдаланувчиларини шокка туширган мактаб суратларига изоҳ берди
Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тармоқ фойдаланувчиларини шокка туширган мактаб суратларига изоҳ берди. Суратда Чироқчи туманида жойлашган мактабнинг синфхонасининг том қисми ва поли ҳароба аҳволдалигини, иситиш мосламаси йўқлиги сабаб ўқувчилар қалин кийимларда ўтирганини кўриш мумкин.

Вилоят ҳокими ҳолатга изоҳ берди. Унинг айтишича, вилоятдаги барча мактаб филиалларини ўрганиш учун махсус гуруҳ тузиш даркор. Бутун вилоят ҳудудида 300дан ортиқ мактаб филиаллари борлиги аниқланган. Уларнинг 274 тасида кадастр ҳужжати йўқ. Мирзаев “Агар қўшни қишлоқда мактаб бўлса, бу мактаб филиаллари бизга керакми?” деган саволга жавоб топиш кераклигини таъкидлади.

“Муаммоларни ҳал қилиш учун улар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш керак. Шундан сўнггина муаммолар ечилади. Масалан, вилоятдаги 234 та мактаб филиалларида иситиш тизими мавжуд эмас. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун 17 млрд сўм керак. Ҳозирча 9,5 млрд ажратилган. Шунинг ҳисобидан, 116 та мактаб иситиш тизими билан таъминланади”, – дейди Мирзаев.

Ҳоким шунингдек, 30 фоиз мактабларда спорт заллари йўқлигини таъкидлади. Мирзаев мактабларнинг муаммолари ҳақида аниқ маълумот беришни сўраган. Шу йўл орқалигина мутасаддилар билан муаммоларни ечиш мумкинлиги маълум қилинди.

Қашқадарё ҳокими тармоқ фойдаланувчиларини шокка туширган мактаб суратларига изоҳ берди

Ўхшаш янгиликлар

  1. Улугбек 28 октябр 2020 23:50
    Шу расм чиккунига кадар каерга караган энди ишчи гурух тузиш эсизга тушиб колдими хоким бува
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Қашқадарё ҳокими тармоқ фойдаланувчиларини шокка туширган мактаб суратларига изоҳ берди