Milliy TV идеологик суверенитетни йўқотиб қўймаслик мақсдадида хориж сериалларини қисқартиради. Бу ҳақда телеканал асосчиси, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов маълум қилди.
Алламжонов Milliy TV телеканали жамоаси билан учрашиб, телеканал рейтингини янада ошириш масалаларини муҳокама қилган. Учрашувда ҳозирда кўп каналларда хорижий сериаллар сони кўплиги, миллий сериаллар эса деярли йўқлиги айтилган. Алламжонов сериалларнинг инсон онггига кучли таъсир этишини ҳисобга олиб, келажакда каналда хориж сериаллари намойиши қисқартирилишини маълум қилди.
“Агар уни меъёри бўлмаса, бу кетишда идеологик суверенитетимизни йўқотиб қўйишимиз ҳеч гап эмас”, – дейди канал асосчиси.