Сирдарёликларнинг 600 дан зиёд мурожаати жойида ечим топди

Сирдарёликларнинг 600 дан зиёд мурожаати жойида ечим топди
Жорий йилнинг 26-27 октябрь кунлари Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарлари ва Сирдарё туманида Президент администрацияси, Халқ қабулхоналари бошчилигида 20 га яқин вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ташкил қилинган сайёр қабулларда вилоятнинг барча ҳудуд аҳолиси қамраб олинди. Мулоқотлар давомида қатор мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилгани кўплаб масалаларни жойида ҳал қилиш билан бирга. тизимли муаммоларни ҳам таҳлил қилиш, уларнинг ечимлари бўйича мақбул чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берди.

Бош прокурор ўринбосари 137 та масалани кўриб чиқиб, уларнинг 89 тасига жойида ечим топди. Хусусан, 3 та суд қарорига протест, 2 та судга даъво аризаси киритилди. 19 нафар мурожаатчининг 34,8 млн. сўмлик иш ҳақи ундирилди, 5 нафар фуқарога ер участкалари, 5 нафар фуқарога моддий ёрдам, 10 нафар фуқарога кредит ажратилиши таъминланди. 7 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.

Олий суд раиси ўринбосарига мурожаатлар асосида 22 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди, 7 нафар шахсга нисбатан белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилди, 1 нафар шахсга тайинланган жазо қисқартирилди, 7 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилинди. Шунингдек, мулоқотлар давомида 22 нафар вояга етмаган фарзанди бор 12 та оила яраштирилди, 5 та иш бўйича 2 млрд. 884. млн. сўм ундириш тўғрисидаги даъволар қаноатлантирилди.

Ички ишлар вазирлиги масъуллари 83 та мурожаатдан 48 тасини жойида ҳал қилди. Хусусан, 8 нафар фуқаро ички ишлар органига ишга қабул қилинди, фуқаролиги бўлмаган 35 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти берилди.

Қабуллар давомида Автомобиль йўллари кўмитасига келиб тушган 62 та мурожаатнинг 29 таси жойида ҳал қилиб берилди. Бунинг натижасида 19,9 км. йўл жорий таъмирланди, қарийб 4,5 км. тупроқ йўлларга тош-шағал ётқизилди. Дейлик, Ховос тумани “Янгиер” маҳалласида истиқомат қилувчи Бобоназар Худойназаровнинг мурожаати асосида маҳалланинг 1 км.дан зиёд чанг кўчалари тош йўлга айлантирилди. Ховос тумани “Оқчангал” маҳалласи аҳолисининг мурожаатларидан кейин эса 8-умумий ўрта таьлим мактабига элтувчи асосий йўлни асфальтлаш ишлари бошланди.

Электр энергияси таъминоти билан боғлиқ 49 та мурожаатнинг эса 38 тасига жойида ечим топилди. 27 та трансформатор пунктида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлса, 64 та эскирган симёғочлар бетон устунларга алмаштирилди, 1,2 км. электр тармоғи тортилди.

Қабуллардаги мурожаатларни кўриб чиқишда турли ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик коммунал соҳага оид қатор мурожаатларнинг ҳам аксариятини ҳал қилиш имконини берди. Жумладан, Сирдарё тумани Пахтакор маҳалласи “Улуғбек” кўчасида жойлашган икки қаватли турар жой томлари таъмирталаблиги боис қор-ёмғир сувлари хонадонларга сизиб кирар, ҳатто 1 қаватгача етиб борган эди. Қабуллар давомида бу масала ҳам жойига чиқиб ўрганилди ва қисқа муддатда тижорат банкларидан кредит ажратилиши ҳал этиб берилди. Яқин кунларда уйларнинг томи тўлиқ янгидан шифер билан қопланади.

Худди шундай ўрганишлар асосида Ховос шаҳарчаси “Бунёдкор” МФЙ ҳудудидаги сув қувурларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари эса 77 та мурожаатнинг 49 тасига ечим топди. Натижада, 18 нафар фуқарога даволаниш учун ордер ва йўлланма, ўнлаб мурожаатчиларга ногиронлик аравачалари, протез-ортопедия буюмлари, дори-дармонлар ажратилди.

Аввалги сайёр қабулларда Ховос чегара олди ҳудудида яшовчи аҳоли эскириб, бузилишга тушган “Шарқобод” қишлоқ врачлик пунктини сақлаб қолишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди. Бу муаммо жойига чиқиб ўрганилгач, муассаса нафақат сақлаб қолинди, балки қайта таъмирланиб мутлақо янги кўринишга эга бўлди. Навбатдаги мурожаатлардан сўнг эса муассасага замонавий тиббиёт жиҳозлари ҳам олиб берилди.

Халқ таълими вазири ўринбосарига мурожаатлардан кейин эса 6 та мактабга 95 та компьютер жамланмаси ва бадиий адабиётлар етказиб берилди, 22 нафар мурожаатчи халқ таълими тизимига ишга қабул қилинди .

Бу галги сайёр қабуллар Ховос туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси учун ҳам унутилмас воқелик айланди. Сабаби мазкур мактаб ўқитувчиси Улуғбек Дўстмуродовнинг халқ таълими вазири ўринбосарига мурожаатидан кейин мактабга 15 та замонавий компьютер жамламаси ажратилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъулларига мурожаатлардан кейин 8 та хонадонга 1,2 км. оптик толали алоқа кабеллари тортилиб, интернет улаб берилди.

Яна бир хайрли амал – қабуллардаги мурожаатлар асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг “онлайн дарс” тайёрлаши учун шароит яратилгани бўлди. Дейлик, Янгиер шаҳри Маърифат маҳалласида яшовчи Азиза Абдимўминованинг мурожаати асосида унинг хонадонига замонавий интернет тармоғи уланди. Эҳтиёжманд бу оила фарзандларига янги телевизор ҳам олиб берилди.

Худди шундай хайр-саховатдан Сирдарё тумани Ёшлик маҳалласида яшовчи Раъно Авазова оиласи ҳам баҳраманд бўлди. Бу хонадонга ҳам интернет уланиб, аёлнинг ногиронлиги бор ўғли Акбаржонга компьютер жамланмаси тақдим қилингани улар учун кутилмаган совға бўлди.
Аввалги сайёр қабуллардаги мурожаатлар таҳлилининг яна бир амалий натижаси сифатида Ховос тумани марказида рақамли технологиялар ўқув маркази фойдаланишга топширилди. Янги марказ замонавий компьютер жиҳозлари, юқори тезликда ишловчи интернет билан таъминланган. Бу ерда Ховос тумани ва ёндош ҳудудлардаги ёшлар учун рақамли технологиялар, дастурлаш асослари, робототехника бўйича ўқув курслари ташкил қилинади.

Икки кун давомида Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарлари ва Сирдарё туманида ташкил қилинган оммавий қабулларда 1 минг 313 та мурожаат бўйича 1 минг 328 та масала кўриб чиқилди, 612 та мурожаат жойида ҳал қилинди, 416 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 300 та мурожаат бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Сирдарёликларнинг 600 дан зиёд мурожаати жойида ечим топди