Ўзбекистон яна бир давлат учун чегараларини очди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Украина билан чегаралар очилган. Украина ТИВ вазири ушбу хабарни тасдиқлаган. Шундай қилиб, Ўзбекистон Украина учун чегарасини очган 59-давлат бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жорий ой бошида Тожикистон билан ҳам чегаралар очилган эди. Чегарадан ўтишда фуқароларда ПЗР тестнинг манфий натижаси бўлиши керак.