Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида қандай таклифларни илгари сурди?

Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида қандай таклифларни илгари сурди?
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 октябрь куни Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этиб, нутқ сўзлади. Форум видеоанжуман шаклида бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари форумда қуйидаги таклифларни илгари сурди.

– Корея компаниялари билан биргаликда ташкил этилаётган фармацевтика кластери негизида самарали вакцина ва зардоблар, касалликларни тез ва аниқ ташхислаш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш таклифи билдирилди.

–Бундан ташқари, замонавий лабораториялар яратиш ва чегаралардаги санитария назорати пунктларини модернизация қилиш, юқори малакали врачларни тайёрлаш, тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш корхоналарини ташкил этиш, минтақада эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш ва барвақт прогнозлаштиришнинг интеграциялашган тизимини жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.

– Транссибирь магистрали ва «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» йўлаги маршрутларини минтақамизда янги темир йўллар қуриш лойиҳалари билан ўзаро боғлаш зарурлиги ва ушбу ноёб лойиҳаларни амалга ошириш масаласини экспертлар даражасида кўриб чиқишни бошлаш таклифи илгари сурилди.

– Кенг тажриба алмашиш мақсадида Ядровий қуролсизланиш, ядровий қуролдан холи ҳудудлар яратиш масалалари бўйича халқаро экспертлик форумини ўтказиш таклиф этилди.

Мирзиёев шунингдек, Ўзбекистон 2021 йилда Сеулда бўлиб ўтадиган «Яшил» тараққиёт ва 2030 йилга қадар глобал мақсадлар учун шериклик халқаро саммитида фаол иштирок этишини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Реалист 30 октябр 2020 19:33
    Глобал проблемаларни ҳал қилишдан олдин республикани ички проблемаларини ҳал қилишдан бошланса мақсадга мувофиқ бўлармиди,масалан ишсизлик,қашшоқлик,
    инфляция,элитар коррупция, монополизм......
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида қандай таклифларни илгари сурди?