“Янги Ўзбекистондаги “эски Ўзбекистон”га “ғалаба” муборак!” – ЎзЛиДеПнинг иккита депутати “Ўзавтомоторс”нинг суддаги ғалабасига муносабат билдирди

“Янги Ўзбекистондаги “эски Ўзбекистон”га “ғалаба” муборак!” –  ЎзЛиДеПнинг иккита депутати “Ўзавтомоторс”нинг суддаги ғалабасига муносабат билдирди
Аввалроқ Ўзавтомоторс Монополияга қарши курашиш қўмитасини судда ютгани ҳақида ёзган эдик. Шуундан сўнг ушбу ишда жонбозлик кўрсатган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Расул Кушербаев ва Дониёр Ғаниевлар компаниянинг ғалабасига муносабат билдирди.

Кушербаев унга қуйидагича муносабат билдирди.

"Ўзавтомоторс" ва уни қўллаб-қувватловчиларнинг ҳарак(ж)атлари зое кетмади. Улар шуни исташди, шу бўлди, улар "бўл" деди, бўлди, "бўлма", деса бўлмасди.

Уларга қанча гул, пул, куч, эътибор керак бўлса ҳаммаси муҳайё. Фақат одамларнинг ишончи ва ҳурматидан ташқари... Аммо улар учун бир чақалик қиймати йўқ ишонч ва ҳурматсиз ҳам улар ғолиб, буюк ва тенгсиз бўлиб қолаверишлари мумкин. Чунки улар "эски Ўзбекистон" бўла туриб "янги Ўзбекистон"ни мағлуб эта олдилар.

Хуллас янги Ўзбекистондаги "эски Ўзбекистон"га "ғалаба" муборак!

Судга эса гап ҳам йўқ”, – дейди депутат.

Донир Ғаниев эса ўзининг телеграмдаги каналида қуйидагича муносабат қолдирди.

“UzAvtoMotors’га оид бугунги суд қарори мамлакатда монополияга қарши кураш, соғлом рақобат муҳитини яратиш борасида айтилаётган барча гаплар, кутилаётган ислоҳотлар илдизга болта урди.

Гарчи бундан анча олдин суд қарори "олиб-сотар" УзАвтоМоторс фойдасига чиқишига оид таҳминларни бир неча манбалардан эшитсамда, лекин умидсиз шайтон дея одил судлов қарор топишига охиригача умидвор эдим. Афсус, минг афсус...”, – деб ўз фикрини якунлаган Ғаниев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Нотаниш 15 ноябр 2020 03:38
    УЗИ узбекистонда нечта депутат бор,Кушербаев ва Дониёр Ганиев яна борми,сизларам куриниш ерилар,халк сизларни хам танисин
  2. Комил 5 ноябр 2020 21:13
    Бой бойга бокади,сув сойга окади .шунга караб кетиляпти,атайлабми ёки нохосдан?
  3. Зафар 4 ноябр 2020 15:20
    Манимча чегарани автомашиналар учун хам очиш керак. Мана масалан шакар махсулоти учун очилдику хеч қанақа тўловларсиз ққс солиқларисиз шакарни олиб кириб сотишяпти. Автомашиналарга хам очишганида uzavtomotors билан судлашиш керак бўлмайди. Ўзлари халққа ялинади автомобилни сотиш учун. Керак бўлса уйма уй юриб сотишади, агар одамлар олишса
  4. Ориф 1 ноябр 2020 11:31
    Депутатлар нотугри йулдан боришди. Судлашишмас растаможка билан антимонопол конунчилигимизни ишлаб чикиш керак эди. Ахир депутатларнинг ваколатику хамма учун мажбурий конунларни ишлаб чикиш
  5. Jamshid 1 ноябр 2020 08:58
    Rashid Kusherbayev "Show Man", ishni ham qilinglar. Nuqul Piar qilib bo'lar-bo'lmas masalani shov-shuv qilib, xalqqa o'zizni ko'rsatmay. Yaxshi qonun loyihasini ishlab chiqib jamiyatga foyda keltiradigan ish qiling, chiranovurmay
  6. radik 31 октябр 2020 22:12
    Хурматли депутат Кушербоев сизга ва сизга ухшаган халкпарвар депутатларга катта рахмат! Оллох сизларни Уз панохида асрасин,колганларга инсофу тавфхик бесин.
  7. Сурхон 31 октябр 2020 21:47
    Давлатди.собик.коммунистлар.бошкаргандан.сунг.шундай.булиб.колди.охригача.собик.иттифок.республикаларидайам.шу.ахвол.креслон.ешларга.бериш.керак.мисол.учун.Австрия.бош.вазири.45.ешга.хам.тулмаган.
  8. амир темур 31 октябр 2020 19:08
    Ерни халкка булиб беринг машина 2 чи масала
  9. Носиржон 31 октябр 2020 18:58
    Янги Узбекистони бошкараётганлар хаммаси эки комунистлар .Хафа булмангиз курашишдан чарчаманглар сизларга ухшаганлар афсус санокли .Колганлари руйхат буйича сайланган кугирчок депутатчалар .карсак боз маддохлар .Нима булгандахам одамларни кунглидаги орзуни айта олдиларинг.
  10. Реалист 31 октябр 2020 18:16
    монополист - халқ 1-0 монополистлар олдинда,
    судья сотилган,
    бугун уйига янги мошинада борса керак.
  11. Уткирбек 31 октябр 2020 18:03
    Қайғурман депутатлар сизлар қўлдан келганича харакат қилдингиз гуруч курмаксиз пахта ғумайсиз бўлмайди бу ҳалқнинг ҳам бир кун кўкрагига шамол тегар аҳир
  12. ИЛХОМЖОН 31 октябр 2020 16:59
    Жаноб Кушербаев,сизда айб йук.Халк сизни анча яхши таниб колган.Битта узизи тишиз утмейди уларга.
  13. Озор 31 октябр 2020 15:29
    Хурматли депутатлар хаммаси учун сизларга рахмат. Сизлар кулларингиздан келганича харакат килдингиз.Харакатдан чекинманг,биз сизга ишонамиз.
  14. Жавлон 31 октябр 2020 12:29
    Хаммаси эскича.
  15. Бобир 31 октябр 2020 12:11
    колган депутатларчи улар бошка юртникими
  16. Феруз 31 октябр 2020 11:32
    Барибир хам сизларга рахмат,халк учун жонкуйдирганларинг учун,халк кузатиб турипти.россияда бизни мошиналар нархини.
  17. O`ZBEK 31 октябр 2020 11:21
    Кушербаев. Сиз яхши одам бўлсангиз керак. Канчалик хақиқатни талаб қиласиз буни кўриб ва эшитиб турибмиз. Ўзбекистон республика халқини муаммолари битти автомашина сотиб олиш эмас. катта муаммо бу уларнинг согломлигини тиклаш ва бепул даволаниши ва кунлик озиқ овқатларниг ошиб бориши. Нима сабадан озиқ овқатлар шакар, ёғ, гўшт ва шунга ўхшат масалалар. нега буни охригача бир тахлил қилиб кўришмайди. Шакар қиммат бўлса шакар заводининг ишчи ходими айбдор бўлади ва уларни қисқартиришга қарор қилади? Нега шу шакар заводни кенгайтиришни иложи йўқми, Ёки шакар хом ашёси четдан келаиши сабли нархи ошиб кетадими?. НЕГА Гўшт ёки ёғлар нархи ошади, нима гўшт билан ёғнинг хом ашёси хориждан импорт бўлиб келадими? ёки бир депутат айтганидай ГЎШТНИ кўп истемол қияпмизми? Сизланинг ўзларинг хаммасини яхши биласизлар нима бўладиганини лекин қўрқасизлар сабаби кейинги сайловда ўта олмай қолиб кетасизлар.
    Ахолининг бепул соғлигини тиклаш ва даволаниши учун маблағни топишни билмайсизлар. ЭНГ ёмони. Собиқ давлат тузумининг айрим ишлаш методларини ўрганиб чиқмайсизлар. Тарихни ўрганиб чиқишни билмайсизлар. Чунки фақат олдинга ва яна олдинга қараб юрасизлар, хатто ён атрофларинга хам қарамайсизлар. Бунинг хаммаси жуда ачинарли. Ачинарлиси шунда ки. Бутун Ўзбекистон халки сизларга яъний депутатларга ишониб овоз беришган. Мухтарам Президентимизга ёрдам берасизлар ва Ўзбекстон тарихда қоладиган ишларни қилиб бир умир халқнинг дуосида қоласизлар деб ўйлаганмиз. Бу шархимни эълон қилмаса хам керак деб ўйлайман. Узур сураб коламан.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Янги Ўзбекистондаги “эски Ўзбекистон”га “ғалаба” муборак!” – ЎзЛиДеПнинг иккита депутати “Ўзавтомоторс”нинг суддаги ғалабасига муносабат билдирди