Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳокими Дилмуроджон Солиев туғруқхонада жанжал кўтарди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, тумандаги коррупциянинг ўчоғи туғруқхоналар бўлиб қолмоқда. Ҳоким шифокорлар янги туғилган чақалоқнинг отасидан пул – суюнчи талаб қилишини айтди.
Ҳоким эркакларнинг ойлиги 1 млн сўмни ташкил этиб турган вақтда улар туғруқхонага келишдан қўрқишини билдирди. Чунки улардан пул талаб қилинади. Ҳоким пул беришни истаганлар учун алоҳида қути қўйишни таклиф қилган. Ҳоким йиғилган пуллар масжидларга ва ногиронларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилишини таъкидлади. Солиев шунингдек, унинг оиласи ҳам коррупцияга дуч келганини айтди. Туман раҳбарининг айтишича, ўтган йили унинг турмуш ўртоғи фарзандини дунёга келтиргандан сўнг унинг онаси кўришга келганда онадан ҳам пул талаб қилинганини айтди.
Таъкидлаш жоиз, ҳоким туғруқхонада тарқалиб кетган видеодан сўнг жанжал кўтарган. Аввалроқ тармоқларда фуқаролардан йиғилган пулларни тақсимлаш жараёнида шифокорларнинг жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалган эди.