Аввалроқ Ангрен ва Хоразм шакар заводларида ходимлар оммавий тарзда ишдан бўшатилаётгани ҳақида ёзган эдик. Меҳнат вазирлиги ушбу ишни ўрганди.
Ўрганиш давомида корхоналар ходимларини ишдан бўшашга мажбур қилмагани маълум бўлган. Анқиланишича, ходимлар раҳбариятнинг босимисиз, ўз хоҳишларига кўра ишдан кетган.
Бугунги кунда “Хоразм шакар”да ишловчи 1081 нафар ишчининг 418 нафари карантиндан сўнг қайтиб келган. “Ангрен шакар”да эса 550 нафар ходим ишлаши маълум бўлди. Корхоналар ходимларнинг маошини вақтида тўлашини ва ишдан бўшаганлар билан ҳисоб-китоб қилинганини таъкидлади.