Шу йил 12 октябрь куни ОАВда Шуҳрат Ғаниев коронавирусга чалингани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарда бош вазир ўринбосари пойтахтдаги шифохонада даволанаётгани маълум қилинган эди.
Ғаниевда касалликнинг енгил тури аниқлангани хабар қилинган эди. Ғаниевнинг касаллангани ҳақидаги хабар расман тасдиқланмади, лекин хабар ССВ томонидан рад ҳам этилмади.
Бугун, 2 ноябрь куни Ғаниев узоқ вақтдан сўнг омма олдида кўриниш берди. Ғаниев БМТ “ФАО” лойиҳасининг конференциясида иштирок этиб, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳаси қандай ривожланаётгани ҳақида гапирди. Бош вазир ўринбосари қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз экспортининг 10 фоизини ташкил этишини маълум қилди.