Журналистларга ҳужум қилган ҳоким ўринбосари лавозимга қайта тиклангани маълум бўлди

Журналистларга ҳужум қилган ҳоким ўринбосари лавозимга қайта тиклангани маълум бўлди
Журналистларга ҳужум қилган ҳоким ўринбосари лавозимга қайта тиклангани айтилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

2019 йил 14 август куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокимлигида “Кун” нашрининг ходимларига ҳужум уюштирилган эди. Ўшанда журналистлар туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобовга кам таъминланган оилалар учун қурилган уйларда иштирок этган «Хива строй» компаниясига пуллари тўлаб берилмагани ҳақида сўраган ва унга жавобан Ваҳобов журналистларга ҳужум қилган эди.

Ҳодиса содир бўлгач катта резонансдан сўнг туман ҳокими ишдан олинган эди. Лекин бугун тармоқларда Ваҳобов имзоси қўйилган ҳужжат тарқатилди. Ҳужжатга кўра Ваҳобов лавозимига қайтган. Таъкидлаш жоиз, айбдор деб топилган ҳоким ўринбосари эндиликда туман ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлиб ишламоқда.

Журналистларга ҳужум қилган ҳоким ўринбосари лавозимга қайта тиклангани маълум бўлди

Ўхшаш янгиликлар

  1. Реалист 3 ноябр 2020 11:24
    2-ноябрь,Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликни тугатиш халқаро куни.
    Эркатой хоким сувда чўкмайди,
    ўтда ёнмайди,Артелхўжаевдек торпедаси бор,хар доимгидек бир қадам олға,икки қадам орқага,учинчи ренессанс дегани тош даврига қайтиш деганими?
    Гап бошқаю иш бошқа,система ичидан чириган.
  2. ИЛХОМЖОН 3 ноябр 2020 08:39
    Вакти келади журналист,блоггерлардан улимдан куркгандек куркиб колишади хали булар.Халк хокимдан кура журналист блоггерга ишоняпти борган сари!!Нимагалиги хаммага маълум....
  3. Комил 3 ноябр 2020 07:19
    Янги Узбекистонда, мусаффо осмон остида хар нарса килиш мумкин, хатто чёт элликлар хам хайрон колмайдиган булиб колишди, бу кетишда Америка ва Европа бизда келиб малага оширишади айтиш ва кайтиш масаласида
  4. Феруза 3 ноябр 2020 06:22
    Мееи х,ам шу одам жуда хафа к,илган эди .Муомиласи яхши эмас эди .Бошк,а одам йумиди мана шу стулга....????????
  5. Shuxrat 3 ноябр 2020 06:18
    Yana tanish -bilishchilik, bu insonni lavozimga yaqinlashtirmaslik kerak muomila madaniyatini o'rgansin.
  6. Озор 3 ноябр 2020 00:57
    Чунки янги келган ёш кадрни уз юригларига юрдиргунча анча кийналишади.Баьзилари хаттоки юрмаслиги хам мумкин.Булар эса тайёр аскар.Нимани айтишса,шуни дарров бажаради.Халк билан бир тийинлик иши йук,буйрук бажарилса бас.Сиз хам шундай аскарни хохласангиз керак хурматли ЖАСУР.
  7. Сурхон 2 ноябр 2020 23:19
    Мен.нечун.севаман.амалди.креслони.Узбекистонда. вафот.этиб.тирилиб.келаяам.хокимларга.иш.топилади.
  8. Жасур 2 ноябр 2020 22:31
    Нахотки шу кишини урнига битта ёш билимли кадр булмаса? Ёшлар укиб кариб кетяпти, лавозим бермайди, эски тизим ходимлари клейдай ёпишволган. Бу одам узини маданиятсизлигини бир мартта курсатди, етади. Одам узгармайди хеч качон.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Журналистларга ҳужум қилган ҳоким ўринбосари лавозимга қайта тиклангани маълум бўлди