Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 3 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Абдуҳаким Хаджибаевни Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқуллашган.
Ҳозирча собиқ вазир Алишер Шодмоновнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ. Эслатиб ўтамиз, Шодмонов 2017 йилдан буён ССВ вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.