Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашади

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашади
Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашуви ўтказилади. Бу ҳақда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Бунда Ўзбекистон Республикаси президенти фармойиши лойиҳаси тайёрланади. Лойиҳада 2019 йилда Тошкент шаҳрида минтақа давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашувини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

Тадбирларда:

Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш соҳасида самарали минтақавий ҳамкорликнинг янги резервларини ва уни кенгайтиришнинг таъсирчан механизмларини топиш;

савдо-иқтисодий, инновацион, инвестициявий, транспорт-коммуникация, банк-молия, сув-энергетика ва маданий-гуманитар соҳаларида аниқ дастурларни ишлаб чиқиш;

халқаро ва минтақавий долзарб масалалар юзасидан кенг фикр алмашиш, улар бўйича умумий қарашни келишиб олиш ва уни халқаро ташкилотлар доирасида илгари суриш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2019 йил 12 апрель, ижро учун масъуллар - ТИВ, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашади