Спикер ўринбосари Актам Хаитов фарғоналик тадбиркорлар билан мулоқот қилди

Спикер ўринбосари Актам Хаитов фарғоналик тадбиркорлар билан мулоқот қилди
OʻzLiDePдан сайланган Данғара туман Кенгаши депутати, “Аюбхон Текстиль” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ва шу корхонадаги бошланғич партия ташкилоти раиси Дилшодахон Усмоновани бугунги кунда нафақат фарғоналиклар, балки республикамиз аҳолиси ҳам яхши танийди. Боиси бу тадбиркор опа мамлакатимизда коронавирус касаллиги аниқланган кунданоқ, корхонасида тиббий ниқоблар тикишни йўлга қўйиб, ҳар куни минг-минглаб тиббий ниқобларни юртдошларимизга бепул тарқатди. Бундан ташқари, ташаббускор депутат карантин даврида Данғара тумандаги юзлаб ишсиз хотин-қизларни мавсумий иш билан таъминлади. Мазкур тадбиркорлик субъектида ишчилар учун барча шароитлар яратилган, ишчиларнинг ойлик маошлари ҳам ўз вақтида берилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида Фарғона вилоятидаги тадбиркорлик субъектларида бўлди.
Спикер ўринбосари “Аюбхон текстиль” МЧЖ қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида тадбиркорлар, депутатлар ва партия фаоллари билан учрашиб, мулоқот қилди.

Мулоқотларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш O‘zLiDeP дастурининг бош мақсади этиб белгилангани алоҳида таъкидланди.

– Эл бошига иш тушган бир пайтда тадбиркор сифатида ҳамюртларимизни бу балодан асраш учун жамоамиз билан бел боғлаганмиз. Ташкилотимизда мунтазам равишда ишсиз аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳорат дарси ташкил этилади. Ҳозирги кунда корхонамизда юз нафарга яқин хотин-қизлар фаолият юритиб келмоқда. Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари ички бозорларда ўз харидорларига эга, – дейди Дилшодахон Усмонова.

Актам Ҳаитов мазкур тадбиркорлик субъектидаги ишлаб чиқариш жараёни, ишчиларга яратилган шароит билан яқиндан танишди. Бу масканда иш кўламини янада ривожлантириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

O'zLiDeP Фарғона вилояти
Кенгаши матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Спикер ўринбосари Актам Хаитов фарғоналик тадбиркорлар билан мулоқот қилди