Ўзбекистон президенти кеча, 3 ноябрь куни гидрометеорология соҳасидагаи камчиликлар, уни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда мамлакатимизда аэрологик кузатувлар 1995 йилдан буён олиб борилмаётгани айтилди. Бу эса ўз навбатида об-ҳаво ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилигини пасайтириши таъкидланди.
“Об-ҳавони аниқ билишимиз керак. Мисол учун, Бухорода станциялар яхши ишлаб, шамолни олдиндан билганимизда, биз чора-тадбирлар кўрган бўлар эдик. Лекин, минг афсус бизда аэрологик кузатув 1995 йилдан буён амалга оширилмайди”, – деди президент.
Шавкат Мирзиёев ушбу соҳага янги раҳбар қўйилганини, унга кўмак бериш учун ҳамма ўз фикрини айтиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, ушбу соҳага йиллар давомида эътибор берилмагани қайд этилди. Президент мазкур соҳага хусусий сектор жалб қилинмаса, ўзгариш бўлмаслигини алоҳида таъкидлади.