Аввалроқ журналистларга ҳужум қилган Олмазор туман ҳокими ўринбосари лавозимга қайта тиклангани ҳақида ёзган эдик. Ушбу хабар туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланди.
Маълум бўлишича, Абдурасул Вахобов туман ҳокими ўринбосари лавозимига номзодлар йўқлиги сабаб қайта тикланган. Ҳокимият фуқаролар томонидан “снос” масаласида шикоятлар кўпайиб кетганлиги сабаб ҳам уни ишга қайтаришга мажбур бўлишганини таъкидлади.
Ташкилот матбуот хизмати ахборотида Ваҳобовнинг вақтинча ишга тикланганига аҳамият бериш сўралган. Эслатиб ўтамиз, туман ҳокими Кун нашрининг журналистларига ҳужум қилгандан сўнг ишдан олинган эди.