Янгийўллик фуқарога Президент совға қилган уй расмийлаштириб берилмаётгани маълум бўлди

Янгийўллик фуқарога Президент совға қилган уй расмийлаштириб берилмаётгани маълум бўлди
УПЛ нашрининг маълум қилишича, Янгийўл шаҳар ҳокимлиги фуқародан Президент совға қилган уйни тортиб олмоқчи бўлишган. Улар томонидан ёзилган мақоладан сўнг, Саодат Азизованинг уйига Тошкент вилояти ҳокимлиги вакиллари келган.

Вакиллар Азизовага кейинги йил апрель ойида уйни расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Таъкидлаш жоиз, уй 2018 йилнинг апрель ойида давлат раҳбари номидан берилган. Шундай қилиб, оила уйга эгалик ҳуқуқини қўлга киритиш учун 3 йил кутишга мажбур. Шунингдек, маълум бўлишича, расмийлар аввалроқ ҳам турли хил муддатларда уйни расмийлаштириб беришларини айтиб, вақтни чўзиб юрган. Лекин ҳаммаси оғизда қолиб кетаверган. ОАВдаги резонансдан сўнггина ҳокимият ушбу иш юзасидан изоҳ беришга қарор қилган.

УПЛ нашрининг мақоласидан сўнг Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 31 октябрда изоҳ берган. Изоҳда уй ярим йилда эмас, балки яқин вақтларда расмийлаштириб берилиши айтилган. Вазиятдан келиб чиқиб вилоят ҳокимлиги жамиятни алдашга уринаяпти деб тушиниш мумкин, дейилади УПЛ мақоласида. Буни бошқача изоҳлаб ҳам бўлмайди, дейди нашр. Расмийлар ҳаммаси жойида эканини, оиланинг уй билан муаммоси йўқлигини айтган. Лекин вазият бошқача экани айтилмоқда. Оилада ушбу йиллар давомида қуйидаги саволлар туғилмоқда: “ Уй давлат раҳбари томонидан совға қилинган. Уни расмийлаштириш бунча қийин бўлмаса? Нега маҳаллий мутасаддилар расмийлаштириш муддатини чўзяпти?”

Ҳокимият вакиллари Азизованинг уйига борганда улардан тушинтириш хати ёзишни сўрагани айтилмоқда. Аёлга хатда унинг шикояти йўқлигини ва ҳокимиятдан норози эмаслигини ёзиш сўралган. Бундан ташқари, аёлдан Абдурашид исмли “участкавой”дан норози эмаслигини ёзиш ҳам сўралган. Нашрнинг билдиришича, айнан ўша “участкавой” аввалроқ Азизовани ҳақорат қилиб, қўрқитган. Ҳозирда барча ушбу бўлаётган воқеалар, жанжаллардан сўнг аёлнинг соғлиғи ёмонлашган. Лекин, нашрнинг билдиришича, ҳокимлик спектакль ташкил этиб, оила ва жамиятни алдамоқчи бўляпти.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Янгийўллик фуқарога Президент совға қилган уй расмийлаштириб берилмаётгани маълум бўлди