Аввалроқ сайтимизда Жиззиха вилояти, Зарбдор тумани ҳокимлиги томонидан Trailblazer автомашинаси сотиб олингани ҳақида ёзган эдик.
Янги автомашина 370 млн сўмга сотиб олинган. Туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Алишер Эржигитовнинг айтишича, ҳокимнинг маҳалла ишлари бўйича ўринбосарининг хизмат автомашинаси бўлмаган. Шу сабабга кўра унга ҳокимнинг хизмат автомашинаси, Каптива берилган. Ўз навбатида, ҳокимга эса янги автомашина сотиб олинган.
Шунингдек, Эржигитовнинг маълум қилишича, жорий йил 9 ойининг якунига кўра бюджетдан 1 млрд 327 млн сўм маблағ орттирилган. Ушбу пулдан тиббиёт бирлашмасига, халқ таълимига, темир дафтардаги оилаларга, ёшлар ва аёллар дафтарини ташкил этишга, уйсизларга янги уй беришда, сув таъминоти ва бошқа масалалрга ажртилгани маълум қилинди.
Маълумот ўрнида: туманда газ билан таъминланиш даражаси 89,7 фоиз, ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 58,2 фоиз, ишсизлик даражаси 13,3 фоизни ташкил этади. Туманга Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Зафар Рўзиев раҳбарлик қилади.